Янгиликлар

12 Апрель 2025

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили доирасида кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Давлат раҳбарининг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида Бош прокуратура, Ички ишлари вазирлиги ва Қўриқлаш департаменти ходимларидан иборат республика ишчи гуруҳи томонидан республикамизнинг барча ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.
Бу каби тадбирларнинг навбатдагилари Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида бўлиб ўтди. Вилоятлардаги Қўриқлаш бошқармалари масъуллари томонидан маҳаллалар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили доирасида ўтказилган тадбирларда хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, мулкий турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда мол-мулкларга зарар етказиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида кўп қаватли фуқаролар яшаш хонадонларининг кириш йўлакларига “Ташвишгоҳ уйчалари” ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, тадбирлар давомида, аҳолига Қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг имкониятлари, қўриқлаш сигнализация воситаларининг ишлаш асослари малакали мутахассислар томонидан тушунтирилди.Якунда эса ўз хонадон ва объектларни қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.