Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
Оила – ҳақиқий бахт ва ҳаловат қўрғонидир. Куни кеча Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Маданият ва маърифат маркази саройида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, ишчи-хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек мактаб ўқувчилари учун концерт дастури ташкил этилди.
Қўриқлаш Департаменти ансамбли хонандалари томонидан иштирокчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган ушбу концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашиб ва ёшу кексага бирдек манзур бўлиб, хонандалар томонидан ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, ҳар хил қизиқарли чиқишлар уларнинг маданий ҳордик олишида самарали аҳамият касб этди.