Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди
Миллий гвардия Бухоро ҳамда Андижон вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармаларида ИИБ ЙҲХБ масъуллари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар аввалида кун мавзуси юзасидан малакали мутахассислар томонидан керакли маълумотлар етказилиб, йўриқномага асосан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар бўйича тушунчалар берилди.
Машғулотлар очиқ мулоқот ҳамда савол-жавоб тарзида давом этди. Унда ходимлар йўл белгиларига оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиб, ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашди.
Шундан сўнг хизмат автомобилларининг куз-қиш мавсумига тайёрлигини текшириш мақсадида кенг кўламли текширув ишлари олиб борилди. Текширув жараёнида автомобилларнинг шина, ёритиш тизими, двигатель, тормоз қисмлари ва қўшимча қурилмалари ўрганилди. Шу билан бирга, хизмат автомобилларини сервис хизматларига юбориш жараёни ҳам таъминланди.
Ушбу чора-тадбирларнинг асосий мақсади – йўлларда ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишдир.