“Ходимларнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиши бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш” мавзусида амалий-ўқув машғулоти ўтказилди
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қўриқлаб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакасини оширишда энг муҳим, таянч таълим муассасаси бўлиб келмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида ҳудудий ФВВ бўлимлари билан ҳамкорликда “Ходимларнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиши бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш” мавзусида шахсий таркибнинг ҳаётини ва соғлигини асраш, фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш, ис газидан заҳарланишларини олдини олиш мақсадида амалий-ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбирда махсус ёнғин ўчириш экипажи ўзларининг махсус воситалари билан ёнғинда бажарилиши зарур бўлган биринчи амалий машғулотларини тингловчиларга тушунтириб ўтдилар.
Шундан сўнг махсус техникаларда бино ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, уларни бартараф этишда ходимларнинг ҳаракатланиш усуллари, эвакуация вақтида жабрланувчиларни тўғри, хавфсиз ҳудудларга кўчириш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.