Янгиликлар

18 Август 2025

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартибот бузилишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган учрашув ўтказилди

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунбузарликларга муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда Қўриқлаш Департаменти мутасаддиларининг шахсий таркиб орасидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш, коррупция ва фирибгарликка қарши курашиш бўйича фикрлари эшитилди. Иштирокчилар жорий йилда аниқланган тартиббузарликлар ва кўрилган чора-тадбирларни муҳокама қилди. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, белгиланган хизмат тартибига риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида ходимларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришни таъминлаш, бепарволик муҳитига барҳам бериш, тарбиявий ишлар кўламини кенгайтириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Якунда шахсий таркиб ўзларини қизиқтирган саволлари ва масалалари юзасидан бошқарма раҳбариятидан батафсил жавоб ва маълумотлар олдилар.