“Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами муносабати билан, Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг билим савияси, дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, мантиқий фикрлай олиш қобилиятларини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирдаги барча жамоа вакиллари мазкур мусобақадан ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Соғлом рақобат ва дўстона руҳда, баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилган мусобақада, жами тўрт гуруҳнинг жамоалари иштирок этиб, берилган саволларга тўғри, аниқ ва тезкорлик билан жавоб берган “Янги Ўзбекистон” жамоаси ғолиб деб топилди.