ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИ ИШЧИ-ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИГА ДОИР БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Пахтакор тумани "Қўриқлаш" бўлими ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи хизматчиларининг хизмат фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг малака-кўникмаларини ошириш, хизмат ўташдаги мажбуриятлари, ваколатларини чуқур англатиш мақсадида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида тингловчиларга таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳамкорлик қилиш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талабларнинг тартиби етказилди. Қўриқланаётган объектларда содир этилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби ва шартларига доир қўшимча маълумотлар етказилиб, мазкур вазиятларда ички ишлар органлари ва қўриқлаш бўлимлари билан ҳамкорлик қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзлари учун зарур бўлган қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: