ХОДИМЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УСТУВОР МАСАЛАДИР
Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришини ва эркин ривожланишини таъминловчи шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантиришда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, турмуш даражасининг асосий мезонларини ва тирикчилик учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам миқдорини белгилашда иштирок этадиган муҳим ташкилотлардан бири ҳисобланади.
Куни кеча Миллий гвардия “Қўриқлаш” бош бошқармасида бирлашган касаба уюшма қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари, “Қўриқлаш сервис” ДУК филиаллари бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти вакиллари қатнашиб ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи ҳамда келгусида амалга ошириш режа қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг бўлинмаларидаги ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда мақсадида амалга оширилган амалий ишлар ҳам муҳокамалар марказида бўлди.