"Ҳайдовчи – унутма, уйда сени оиланг кутмоқда" мавзусида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди
Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида автомактаб ходимлари иштирокида "Ҳайдовчи – унутма, уйда сени оиланг кутмоқда" мавзусида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Тадбир аввалида кун мавзуси юзасидан малакали мутахассислар томонидан керакли маълумотлар етказилиб, йўриқномага асосан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар бўйича тушунчалар берилди.
Машғулотлар очиқ мулоқот ҳамда савол-жавоб тарзида давом этди. Унда ходимлар йўл белгиларига оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиб, ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар кун давомида ўзлаштирган билимларини синовдан ўтказишди ва яхши натижаларни қайд этишди.
Бундан ташқари, автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда шахсий таркиб билан тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Ўтказилган тадбирда транспорт воситасини бошқаришда рўй бераётган салбий ҳолатлар ва аянчли кечган видеолавҳа ҳам намойиш этилди.
Шу билан биргаликда ходимларнинг фақат ўзларини автотранспорт бошқаришда хавфсизлиги эмас балки ота-она, фарзандлари ҳамда яқинларини хавфсизлигини таъминлашда масъул эканлиги ҳақида уларга тушунтиришлар берилди.