Янгиликлар

13 Август 2025

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ хизмат олиб боришларини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида маърузачи томонидан ҳозирги кундаги глобал муаммолардан бирига айланган диний экстремизм, терроризм каби бузғунчи ғояларнинг зарарли иллатлари, улар томонидан ўз ғояларини амалга ошириш борасида фойдаланиб келаётган усул ва воситалар, бу каби зарарли иллатлардан огоҳ бўлиш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига юклатиладиган масъулиятли ва шарафли вазифалар борасида зарурий маълумотлар етказилди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.