Куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди
Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳаёти ва саломатлигини асраш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ис газидан заҳарланиш, ёнғин хавфсизлиги чораларига қатъий риоя қилиш ва куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, иситиш ва электр жиҳозларидан оқилона фойдаланиш, турли носоз ва қўлбола ускуналардан фойдаланмаслик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ёнғинлар юз берганда тўғри ҳаракатланиш тартиб-қоидалари борасида зарурий маълумотлар етказилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида ҳаракатланиш тартиби, юзага келган талофатларни бартараф этиш, зарурий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш усуллари амалий тарзда кўрсатиб берилди.