Янгиликлар

19 Август 2025

"Йўл қоидаларига риоя қилиш — хавфсизлик кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар ва ходимлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш мақсадида профилактик тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида "Йўл қоидаларига риоя қилиш — хавфсизлик кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, хизмат вақтида ва шахсий фаолият жараёнида қоидаларга қатъий амал қилиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар бундай профилактик тадбирлар келгусида ҳам мунтазам ташкил этилиши кераклигини таъкидлаб, уларнинг хизмат вазифаларини бажаришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этишди.