Янгиликлар

10 Май 2025

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги профилактик тадбирлар давом этмоқда

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида видеоселектор тарзида ходимлар иштирокида хизмат интизомига риоя қилиш ва коррупцияга қарши курашиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ходимларнинг содир этиши мумкин бўлган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларга жазо муқаррар эканлиги, ноқонуний ишларга аралашмаслик, коррупцион ҳолатларнинг салбий жиҳатлари, хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик, қонун талабларига қатъий риоя этиш каби бир нечта йўналишларда муҳим маълумотлар берилиб ўтди.
Шунингдек, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар шахсий таркибга етказилиши бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини етарли даражада олиб бориш, ижрочилик интизомига риоя қилиш лозимлигини алоҳида таъкидланди.