Янгиликлар

8 Сентябрь 2025

Қўриқлаш хизматининг афзалликлари тарғиб қилинмоқда

Республикамиз бўйлаб Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада ошириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазияти барқарорлаштириш мақсадида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, "қизил" ва "сариқ" тоифалардаги бир қатор маҳаллаларда Қўриқлаш хизматининг аҳамияти юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирлар давомида фуқароларга хонадон ва мулкни ҳимоя қилишда замонавий қўриқлаш тизимларидан фойдаланиш имкониятлари, қўриқлаш хизматига уланиш тартиби ҳамда хизматнинг самарадорлиги, қўриқлаш ходимлари аҳолига кеча-кундуз узлуксиз хизмат кўрсатилиши, тезкор гуруҳларнинг чақирувларга зудлик билан етиб бориши, арзон ва қулай тарифлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берди.

Қўриқлаш бошқармаси томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган бундай тарғибот-ташвиқот ишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида қўриқлаш хизматлари, хусусан, уй-жойларни сигнализация воситалари билан жиҳозлаш орқали хатарларнинг олдини олиш имкониятлари, шунингдек, “Хавфсиз ҳудуд” концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.