Янгиликлар

14 Июнь 2025

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Қўриқлаш хизматининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш – хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги, аҳолига замонавий қўриқлов сигнализация воситаларини ўрнатишнинг афзалликлари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун қулайликлари тўғрисидаги навбатдаги профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида мутасаддилар томонидан ҳудудларни жиноятдан ҳоли қилиш ва ҳар бир кўча, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини замонавий кузатув камералари, қўриқлов воситалари билан жиҳозлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорлар билан савдо объектларини Қўриқлаш хизматига топшириш учун шартномалар тузилиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлашга олинди.

Бу каби тарғибот тадбирлари республикамиз бўйлаб давом эттирилмоқда.