Янгиликлар

1 Март 2024

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги билим ва кўникмалар эгалланди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди. “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида олиб борилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьялари иштирок ҳамда "Қўриқлаш" хизмати ходимлари иштирок этишди.
Унда сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва Миллий гвардияга берилаётган янги ваколатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида ҳам тўхталиб, ана шундай қўпол хатоликларга йўл қўйган ҳарбий хизматчи ва ходимларга тайинланган жазолар тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида бу каби ҳолатларни олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишда зарур бўлган керагали тавсиялар бериб ўтилди.