Янгиликлар

12 Июнь 2024

Миллий гвардия сафларига хизматга кириш истагини билдирган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда

Бугунги кунда Миллий гвардия сафларига хизматга кирмоқчи бўлган ёшларимиз табиийки жуда кўп. Уларга хизматга кириш тартиби ҳамда ўтказиладиган танловлар эса жуда қизиқ. Айни шу мақсадида Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаларида хизматга кириш истагини билдирган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда масъуллар томонидан хизматга кириш тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартиблар ҳақида тушунчалар, Миллий гвардиянинг вазифалари ва ваколатлари тушунтирилиб ўтилди.
Шахсий хавфсизлик бўлимлари томонидан номзодларнинг ота-оналарига танловлар давомида исталган турдаги пул маблағлари ёки пора сўралса, зудлик билан масъул ходимларга хабар беришлари тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек учрашувларда танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг оила аъзоларига, танловларнинг шаффофлиги тушунтирилиб, очиқлик ва ошкоралик асосида ўтказилганлиги ва бу жараёнга шахсан ота-оналар гувоҳ бўлганлиги айтиб ўтилди.
Учрашувларда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.