АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят санитария-эпидемиология ва осойишталик маркази раҳбарлари иштирокида, Миллий гвардия жавобгарлик ҳудудидаги Урганч деҳқон бозори, вилоят марказидаги истироҳат боғларидаги савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни ташлаш, чиқиндиларни тўплаш ва ташиш чоғида атроф-муҳитга зарар етказиш каби қоидаларни бузишга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга санитария ва гигиена талабларига риоя этишлари муҳимлиги, бу орқали эса ҳудудда экологик муҳитнинг яхшиланишига ҳисса қўшишлари тушунтирилди. Шунингдек, ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этмаган фуқаролар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.