ЙЎЛ ҚОИДАСИ — УМР ФОЙДАСИ
Ҳозирги кунда автомашиналарсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди.
Мамлакатимизда ҳам йилдан-йилга автотранспорт воситалари сони ортиб бориши эса ҳар бир кишидан сергакликни талаб этади.
Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари билан "Ҳайдовчи, тезликни оширма, тезлик – умр заволи", "ЙҲХ қоидаларига амал қилинг! Йўл хатони кечирмайди!" мавзуларида Бухоро вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъуллари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида масъуллар томонидан ЙҲХ қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келаётган сабаблар ва уларнинг аянчли оқибатлари, шунингдек, пиёдалар йўлакчасидан ўтишда тезлик меъёрлари бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.