Янгиликлар

31 Май 2023

ЁШЛАРНИНГ АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИ БОЙИТИЛДИ

Кутилмаган, турли фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартибини йигит-қизларга чуқурроқ ўргатиш мақсадида тренинглар ташкил этилиб, эртамиз эгаларининг бу борадаги кўникмалари мустаҳкамланди.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ушбу жараён содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби, шунингдек, республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари билан биргаликда турли давлатлардаги мактабларда рўй бераётган қуролли тўқнашувлар, ўқувчилар билан содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш мақсадида куни кеча Андижон вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари учун семинар ўтказилди.

Соҳа ходимлари томонидан ўқувчи ёшларга фавқулодда ҳолатлар тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти етказилиб, ҳолат режимини таъминловчи куч воситалар тўғрисида хам маълумотлар берилиб, рўй бериши мумкин бўлган табиий ва техноген ҳолатлар бўйича амалий кўргазмали машғулотлар хам кўрсатиб берилди.