Янгиликлар

1 Май 2024

ҚОН БЕР – ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ

Биламизки, турли касалликлар туфайли организмда қон айланиши ва таркибининг бузилиши, қон камайиши, тромбозлар кузатилади. Бу салбий ҳолатларнинг олдини олишнинг самарали йўлларидан бири донор бўлишдир. Шу сабабли мамлакатимизда беғараз донорликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари “Мен донорман” акциясида фаол иштирок этишди. Ходимлар томонидан топширилаётган қон препаратлари қайсидир юртдошимизнинг оғирини енгил қилиб, дардига шифо топишига ёрдам беради, албатта. Ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан ихтиёрий равишда топширилаётган донорлик қон препаратлари республика онкология, гематология ҳамда бошқа тиббиёт марказларида даволанаётган жажжи болажонлар ва қон керак бўлган ҳар бир юртдошимиз учун беғараз берилади. Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо бериши, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.