Янгиликлар

2 Май 2025

Ходимларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларининг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис ходимларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, куни кеча Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Китоб мутолааси" тадбирлари доирасида учрашув ҳамда шоира Наргизхон Ортиқованинг “Нурсиниқлар” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшларнинг китоб ўқишига бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, ходимларнинг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.