Мактабларга кириш учун бегоналарга йўл йўқ
Жорий йилнинг 5 март куни Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда янги тизимда хизмат олиб бораётган қоровул ходими юклатилган вазифани бажариш вақтида, соат 15:30лар атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни кириш жойида тўхтатганда, у сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтади. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу шахсни муқаддам учратмаганликлари ва у мактабга бириктирилмаганлиги ҳақида маълумот беришган.
Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топширилиши сўралганда, у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, хатосини тан олмасдан фаол қаршилик кўрсатишга уринган. Шундай бўлсада унинг бу каби ножўя ҳаракатларининг салбий оқибатлари қайта тушунтирилган ҳолда тинчлантирилган.
Олиб борилган текширувлар давомида ушбу шахс, Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси У.Х. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда фуқаро У.Х. дан Миллий гвардия хизмат кийими ва сохта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлганлиги ва бунинг асл сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: