Ўтганларни хотирлаш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан хизмат вазифасини бажариш чоҳида ҳалок бўлган ҳамда хизмат вақтида олган тан жароҳати сабабли нафақага чиққан ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ва Миллий гвардия қўмондонининг тегишли буйруқлари билан ажратилган пул маблағлари топширилди.
Бундан ташқари, ташрифлар давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини аниқлаш, якка тартибда ишлаш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, аниқланган муаммоларни комплекс ва манзилли ҳал қилиш, саломатликларини тиклашларига кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгиланди.
Ташрифлар якунида Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдиришди. Ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди, шу билан бирга хизмат вақтидаги хотиралар хотирланди.