МУЗЕЙГА САЁҲАТ - МОЗИЙГА САЁҲАТДИР
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, куни кеча Самарқанд тарихи музейига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида мутасаддилар томонидан ходимларга музей тарихи ва қадимий миллийлигимизга оид тарихий ёдгорликлар таништирилиб, ушбу мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилди. Бир олам таассуротлар билан музейда сақланаётган маданий ёдгорликлар билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.