Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасининг 6 ойлик иш фаолияти сарҳисоб қилинди
Хизматда эришилаётган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар, амалга оширилаётган ишлар сарҳисобини юритиш хизмат олиб боришни янги босқичга олиб чиқади, албатта.
Шу муносабат билан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтган 6 ойлик иш натижалари юзасида ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда хар бир шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимларининг мазкур давр мобайнида барча йўналишларда амалга оширган ишлари, йўл қўйилган камчиликлари, эришган ютуқлар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан қабул қилинаётган буйруқ ҳамда кўрсатмалар ижроси доимо назоратда эканлиги йиғилиш иштирокчиларига тўлиқ етказилди. Йиғилиш якунида келгусида хизматимиз ривожи учун амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар муҳокама қилиб олинди.