Янгиликлар

22 Сентябрь 2024

Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш – ходимларнинг асосий мезонидир

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча Жиззах, Бухоро, Хоразм, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари иштирокида ҳам бу каби тадбирлар ўтказилди. Учрашувларда Ҳарбий прокуратура, ФВБ ва ИИБ ЙХҲБ масъуллари ҳам иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Бундан ташқари шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталафот ўтказиш бўйича йўриқномалар берилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.