“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Қўриқлаш Департаментининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида ватанпарварлик руҳини юксалтириш, миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг маънавий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, ўтказилган бу каби навбатдаги суҳбатлар давомида давомида маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи мустақиллик ва суверенитет рамзи сифатидаги ўрни, унинг тарихи ва ҳар бир фуқаро учун қай даражада муқаддас тимсол эканлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, давлат рамзларига оид қонунчилик, улардан фойдаланиш маданияти ва байроққа ҳурмат энг аввало Ватанга бўлган садоқатни англатиш ҳақида фикр алмашилди. Давра суҳбати жараёнида ходимлар ўз мулоҳазаларини билдириб, давлат рамзлари борасидаги қизиқарли тарихий ва маърифий маълумотлар билан ўртоқлашди. Тадбирга ўқувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ва ватансеварлик руҳидаги чиқишлар янада байрамона кайфият бағишлади.
Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди, иштирокчиларда миллий ғурур, бирдамлик ва фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлади. Ходимлар эса зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоб олишди.