Янгиликлар

11 Февраль 2026

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янгича ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлаш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янгича ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлаш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда

Жумладан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ҳамда Сирдарё вилоятларида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлар давомида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шаҳсларга мол-мулклар ва хонадонларни ишончли муҳофаза қилиш усуллари, Қўриқлаш хизмати томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳамда хавфсизликни таъминлашда қўлланилаётган замонавий техник воситалар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Маҳаллалар ҳудудида хавфсизлик ҳолати ўрганилиб, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида фуқаро хонадонларини қўриққа олиш, кўп қаватли уйларнинг кириш жойларига ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Криминоген вазияти оғир бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларга профилактика инспекторлари ва "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда хизматни ташкил этиш мақсадида, маҳаллаларга Қўриқлаш хизмати ходимлари бириктирилди. Фуқаролар тинчлиги ва мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган бундай профилактик ишлар республикамиз бўйлаб босқичма-босқич давом эттирилмоқда.