Янгиликлар

9 Март 2024

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЎҚИТУВЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Маълумки, мамлакатимизда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳам бир гуруҳ умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига байрам кайфияти улашилмоқда.
Жумладан, республикамизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган етук ва баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги катта хизматлари, фарзандларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ўқитувчи-мураббий ҳамда мактаб директорлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Бундан ташқари сана муносабати билан Миллий гвардия раҳбарияти томонидан йўллаган байрам табриклари ўқиб эшиттирилди ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.