Янгиликлар

23 Август 2025

Энг ардоқли ва қутлуғ байрам — Ватанимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди

Хабарингиз бор, 22-23 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳам эрта тонгданоқ жамоат ишларига жонбозлик кўрсатиб, жонажон ўлкани ободонлаштиришда фаол иштирок этиб, маъмурий бинолар атрофини, хизмат хоналарини, кўчалар ва ариқларни чиқиндилардан тозалаб, кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борган. Шу билан бирга гуллар ва дарахтлар экишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу нафақат ҳудудларнинг ташқи кўринишини, балки қулай экологик муҳитни яратишга ёрдам беради.

Ўтказилган ҳашар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан жонажон ўлкани ободонлаштиришда салмоқли натижаларга эришиш мумкинлигининг ёрқин намунаси бўлди. Бундай тадбирлар миллат бирлигини мустаҳкамлашга, ватандошлар ўртасида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва ўзаро ёрдам маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.