18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона марказида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Интеллектуал ўйинда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг филология факультети талаба ёшларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди.
Тўрт турда ўтказилган ўйин мантиқий ва қизиқарли саволлардан иборат бўлиб, қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Беллашув давомида жамоалар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишди. Ўйин якунида саволлардан тўпланган баллар натижасига кўра, Ички ишлар бошқармасининг “Интеллект” жамоаси 3-ўринни, Қўриқлаш бошқармасининг “Билимдонлар” жамоаси 2-ўринни эгаллади. Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг “Мантиқ” жамоаси эса ўйинда юқори бал тўплаб биринчи ўринни эгаллаб "Заковат" интеллектуал ўйинининг мутлақоқ ғолибига айланди.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.