Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган мазкур тадбирда Қўриқлаш департаменти раҳбарияти, профессор ва олимлар ҳамда шахсий таркиб иштирок этди. Сўз олганлар тил – миллат руҳи, давлатимизнинг улуғ тимсоли эканлиги, буюк сиймоларни етиштирган халқ тили сифатида ўзбек тилининг нуфузи, аҳамияти ва қадри нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам тобора ортиб бораётганлиги таъкидланди.
Маърузаларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби ва мадҳияси қаторида турувчи, қонун билан ҳимоя қилинадиган муқаддас рамз эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, миллий тилимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, эъзозлаш, гўзаллиги, софлиги ва равнақи учун курашиш ҳар бир фуқаронинг юксак инсоний бурчи эканлиги қайд этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар она тилига бўлган муҳаббат ва садоқатни амалий фаолиятда ҳам намоён этиш, ёшлар ўртасида давлат тилини ардоқлаш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.