Янгиликлар

8 Май 2024

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирни "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи очиб бериб, тинчликни асраш учун жон фидо этган, ўз умрини Миллий гвардия тизимини ривожлантириш, халқ осойишталигини асраш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бахшида қилган инсонларни ёд этиш ҳозирги авлод учун ҳам қарз ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, бир гуруҳ ходимларга дастлабки лейтенант махсус унвонлари топширилди ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзоларига буйруқ асосида ажратилган пул маблағлари берилди.

Бошқарма биноси ҳовлисида ташкил этилган Хотира майдонидаги монументга гулчамбарлар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Тадбир якунига етгач барча меҳмонлар учун бир пиёла чой устида байрам дастурхони ташкил этилди.