Янгиликлар

30 Август 2024

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати тантанали тадбир бўлиб ўтди

Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати шахсий таркиб иштирокида видеоконференцалоқа тарзида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниев "Қўриқлаш" тизимларида жонбозлик кўрсатаётган жонкуяр ходимларни самимий табриклади ҳамда уларга ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.
Соҳа равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга Миллий гвардиянинг "Намунали хизматлари учун", "Миллий гвардия фидойи ходими" кўкрак нишонлари, "Қўриқлаш" бош бошқармаси фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар, шунингдек, самарали хизматлари учун ташаккурномалар топширилди.
Иштирокчиларда кўтаринки кайфият бахш этган маросимда тақдирланганлар юксак ишонч ва эътирофдан мамнун эканлигини, бундай эътибордан руҳланиб, тизимда янада масъулият ва шижоат билан фаолият юритишларини таъкидладилар.