Янгиликлар

2 Сентябрь 2024

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жойлашган ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди

Байрам муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор идоралар билан биргаликда вилоятнинг Қўрғонтепа туманида жойлашган ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг иқтидорларини намоён этиш, маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият, шу билан бирга уларга ҳамиша эъзозда эканликларини ҳис қилиш туйғуларини бахш этиш мақсадида ўтказилди.
Ҳарбий оркестрнинг мусиқий гулдастаси, Фахрий қоровул ва ходимларнинг кўргазмали чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этиб, болажонларга хурсандчилик бағишлади. Бундан ташқари, “Мурувват” уйи тарбияланувчиларининг маънавий руҳий ҳолатини кўтаришга қаратилган концерт дастури ҳам ташкил этилиб, уларнинг маънавий хордиқ чиқаришларига ҳисса қўшилди. Шунингдек, болажонлар ҳам ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишларини меҳмонларга ҳавола этишди. Байрам тадбири якунида эса болажонларга Миллий гвардия совғалари топширилди.