25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қўриқлаш бўлимининг барча қулайликларга эга замонавий маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қўриқлаш бўлимининг барча қулайликларга эга замонавий маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда вилоят Ички ишлар ҳамда Қўриқлаш бошқармалари раҳбариятлари, туман ҳокимлиги, туташ маҳаллалар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар фойдаланишга топширилаётган ушбу маъмурий бино шахсий таркиб учун муносиб совға эканлигини таъкидлаб, тантанали маросимга ташриф буюрган меҳмонларни ва саф тортиб турган барча ходимларни самимий муборакбод этди. Шу билан бирга янги маъмурий бинода шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида самарали хизмат олиб бориш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларини ишончли қўриқловини сақлашдек шарафли ва эзгу ишларида муваффақиятлар тиладилар.
Шундан сўнг рамзий тасмалар кесилгач, меҳмонлар янги бинолардаги катта ва ёруғ хизмат хоналари, жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириб бориш учун ташкил этилган спорт заллари, барча зарурий тиббий воситалар ва анжомлар билан тўлдирилган тиббиёт ва руҳий енгиллик хоналари, мерганлик маҳоратларни ошириш учун электрон ўқ отиш хоналари ҳамда фуқароларни қабул қилиш марказлари билан яқиндан танишдилар.
Эндиликда ушбу бинода ходимлар касбий ва жисмоний маҳоратларини ошириб, Қўриқлаш хизмати сифатини оширишади.