Бугун "Қўриқлаш" бош бошқармаси "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан алоҳида аҳамиятли учрашувга мезбонлик қилди. 1990-1991 йилларда Республика "Қўриқлаш" бирлашмасига раҳбарлик қилган истеъфодаги генерал-майор Ёқубов Адҳам билан учрашув ўтказилди
1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Ходимларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтиришга, Ватанга бўлган муҳаббатларини янада оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир байрамона кайфиятда бошланди.
Мазкур тадбирда Қуролли Кучлар фахрийси, истеъфодаги генерал-майор Ёқубов Адҳам Ҳасанович иштирок этиб, ўз ҳаёт йўли, хизмат даври, танлаган касби машаққати ва шарафлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, амалий тажрибаларига таянган ҳолда, ҳозирги вақтда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида маслаҳатлар берди.
Учрашув қизғин суҳбатларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиши ходимларни хизмат вазифаларини шараф ва жасорат билан адо этишга, Ватанимиз тинчлиги, аҳоли мол-мулки ва хонадонларининг ишончли қўриқловини янада таъминлашга ундамоқда.
Таъкидлаш жоизки, устоздан олинган ҳаётий сабоқ ва профессионал кўникмалар барча тадбир иштирокчилари учун фаолияти давомида йўриқнома сифатида ас қотишига ишонамиз.