ФАРҒОНА ШАҲРИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТАШАББУСИ БИЛАН ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун” шиори остида 10 километрга югуриш марафони ўтказилди.
Марафонда Миллий гвардия ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Курашларга бой тарзда ўтган марафонда иштирокчилар югуриш давомида маррага биринчилардан бўлиб етиш мақсадида шиддат билан ҳаракат қилишди. Мусобақанинг якуний натижаларига эркаклар ва аёллар ўртасида, шунингдек, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг фаол иштирокчи”, “Энг ёши катта иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия раҳбарияти томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.