Янгиликлар

25 Апрель 2024

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТИЗИМЛИ ИШЛАР

Фарғона ҳамда Навоий вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари шахсий таркиби ўртасида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди.
Очиқ мулоқотлар давомида ЙҲХБ мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида гапириб ўтилиб, фикр ва мулоҳаза қилишга ундовчи, йўл транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган оғир оқибатларни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларида туғилган саволларга атрофлича жавоб берилди.