Янгиликлар

28 Август 2024

Янги ўқув йили бошланишидан олдин таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда

Олдин хабар берганимиздек, бугунги кунда мактабларда хавфсизликни таъминлаш, мактаб қоровулларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан ҳамкорликда идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари иштирокида ташкил этилган навбатдаги учрашувлар давомида мактаб қоровулларининг асосий вазифалари, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида техник қўриқлов сигнализация воситалари ва махсус воситалар билан ишлаш тартиби тўғрисида тушунчалар, иштирокчилар кун мавзусига доир саволларига жавоблар берилди. Шундан сўнг, идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи хизматчиларига хизмат фаолиятига доир услубий қўлланмалар тарқатилди ва хизмат фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.