Янгиликлар

24 Октябрь 2024

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Миллий Гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Файзулло Хўжаев уй-музейида ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси "Шон-шараф" музейида ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Бухоро шаҳридаги Файзулла Хўжаевнинг уй-музейи ХIХ аср меъморчилигининг ёрқин намунаси бўлиб, сайёҳлар учун очиқ. Сайёҳлар орасида жуда машҳур бу тарихий мажмуа ХIХ аср охирлари Бухоро тарихи ва маданияти, ўша даврдаги савдогарлар ҳаёти, уй жиҳозлари ва нодир санъат намуналари билан танишиш имконини беради.
Шундан сўнг Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармасига ҳам ташриф буюрилди. Ташриф доирасида ватанпарварлик тушунчаси, унинг кишиларда ижтимоий ва маънавий ахлоқий хислатларда намоён бўлиши, улар негизида ота-боболардан мерос қолган заминни севиш, урф-одатларни, қадриятларни сақлаш, эл-юрт равнақи учун чин дилдан меҳнат қилиб, Ватанни душманларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, уларни Ватан маъносини теран англаб етишга ўргатиш, ватанпарварлик – юксак ахлоқий тамойил эканини тушунтириш маънавий қадриятларимизнинг асосини ташкил этиши таъкидлаб ўтилди.