ОРОМГОҲЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК, МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган “Соҳил” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва “Қўриқлаш” бошқармаси ҳамкорлигида шу кунларда ёзги таътилни оромгоҳда ўтказаётган болалар учун ватанпарварлик, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган ҳарбий техника ва аслаҳалар кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотган бўлса, камондан ўқ отиш, бадминтон, шахмат, стол тенниси каби спорт мусобақалари эса тадбирларга кўтаринки руҳ бағишлади. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган беллашувлар якунида эса ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, ўғил-қизларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, тадбирлар доирасида турли машғулотлар ва тренинглар ўтказилди.