САФДОШЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида самарали фаолият олиб бориб, хизмат даврида вафот этган ходимлар, шунингдек соҳада узоқ йиллар намунали хизмат қилган нафақадаги фахрий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ташриф чоғида ходимлар оила аъзолари билан суҳбат қуришиб, ҳалок бўлган сафдошларни хотираси яна бир бор ёдга олинди.
Дарҳақиқат, машаққатли ва шарафли хизматлар билан юртимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши мардонавор курашган сафдошларимизнинг хотираси қалбларимизда мангу барҳаёт. Улардаги ватанпарварлик туйғулари бизда хам шараф хам ғурур туйғуларини уйғотади десак муболаға қилмаган бўламиз.