Янгиликлар

5 Май 2023

“ЎЗИНГГА ИШОН” МАВЗУСИДА ТРЕНИНГЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Андижон шаҳридаги Президент мактаби амалиётчи психологлари билан ҳамкорликда ёшлар учун “Ўзингга ишон” мавзусида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Мактаб ўқувчиларда ўзида бўлган ишончни шакллантириш, психологик саломатликка эришиш, ҳиссий барқарорликни шакллантириш, ҳамда руҳан кучли иродали шахс тарбиялаш, ишонч кучи ҳаётимизда муҳим ўринда эканлиги ҳақида психологлар томонидан кучли ирода соҳиби бўлишлари учун билим ва кўникмалар берилди.
Тадбирни иккинчи қисмида руҳий дам бериш учун амалий ўйин тарзидаги машғулотлар ўтказилди.

Ўзаро ҳамкорликдаги натижа машғулотлар ўқувчиларда руҳий кўтаринки кайфият бериб, ўқувчиларни янада билим олишларига ёрдам кўмак беради.