Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан мактаб қоровуллари орасида профилактик тадбир ўтказилди
Дастлаб, мактабларда фаолият олиб бораётган қоровул шахсий таркиби билан янги ўқув йилида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар муҳокама қилинди.
Қоровулларга хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мактаб ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ташвиш тугмаларидан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар саволларига атрофлича жавоб берилди.