Янгиликлар

18 Август 2024

"Қўриқлаш" бошқармасига янги номзодлар ишга қабул қилинди

Ёшларни иш билан таъминлаш, "Қўриқлаш" хизматига малакали ёш номзодларни ишга саралаб олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармасидаги ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларидаги бўш иш ўринларига янги номзодлар қабул қилинди. 7 кун давом этган танловда номзодлар бўй ўлчаш, спорт ҳамда ўрта ва ўрта-махсус таълимдаги олган билимлари бўйича синовлардан сараланиб олинди. Куни кеча мазкур танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари хусусида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.