“ЎТМИШСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ” ШИОРИ ОСТИДА МУЗЕЙЛАРГА ТАШРИФ УЮШТИРИЛДИ
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида куни кеча Тошкент вилояти Қибрай тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлар томонидан туманидаги 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар музейига саёҳат ташкил этилди.
Мутахассислар ўқувчиларга музей залларида сақланаётган экспонатлар тарихи ҳақида маълумотлар беришиб, Қуролли кучларининг шонли тарихи ва замонавий ҳарбий санъат ҳақидаги эртамиз эгаларининг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.