Янгиликлар

8 Июль 2023

ОРЗУЛАРИ БЎЙ ЧЎЗАЁТГАН КИЧКИНТОЙЛАР УЧУН ҚИЗИҚАРЛИ ТОМОШАЛАР ҲАМДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

"Умид юлдузлари" ёзги спорт-соғломлаштириш оромгоҳи иккинчи мавсум учун ҳам юз нафардан ортиқ дам олувчи болажонлар учун ўз эшикларини очган. Пойтахтимизнинг Янги Ҳаёт туманида жойлашган ушбу дам олиш масканида куни кеча туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан ажойиб кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.

Кичкинтойлар учун ўзлари саҳналаштирган қўғирчоқ театридан намуналар, қўл меҳнати буюмлари кўргазмаси, умидли спортчилар учун машғулотлар ҳамда турли спорт йўналишларида мусобақалар ташкил этилди.

"Қувноқ стартлар" мусобақаси эса кўтаринки кайфиятда, жамоавий баҳслар тарзида бўлиб ўтган бўлса, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари йигит-қизлар олқишига сазовор бўлди.