Ходимлар иштирокида спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этилмоқда
Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спортга жалб қилиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказил мақсадида қатор спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Бошқарма бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди. Мазкур мусобақада "Қўриқлаш" бошқармасининг шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.
Тадбирда ҳар бир жамоа ўзининг кучли томонларини намоён этган ҳолда, спортнинг ушбу тури бўйича ғолиблик учун максимал фойдаланишга ҳаракат қилди. Мусобақа нафақат кучли рақобат, балки ходимларнинг жамоавий ишлаш кўникмаларини оширишга ҳам хизмат қилди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида кўпкураш ва мини-футбол бўйича ҳам мусобақалар ўтказилди. Мазкур беллашувлар ҳар йилги анъанавий мусобақа сифатида уюштирилиб, нафақат жисмоний тайёргарликни, балки жамоавий руҳ ва уюшқоқликни ҳам тарғиб қилишга қаратилган.
Мусобақаларда бошқарманинг шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларидан жамоалар қатнашиб, тош кўтариш, турникда тортилиш, куч синашиш каби шартларда ўз маҳоратини намоён этишга ҳаракат қилишди. Беллашувлар қизғин баҳсларга бой бўлиб, ҳар бир жамоа ўз маҳоратларини янада ошириш имкониятига эга бўлди.
Ҳар бир мусобақанинг якунида ғолиб жамоалар ва алоҳида фаол қатнашган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.